10 ой аввал Мексикада меъёрий вазн билан дунёга келган Луис Мануэль Гонсалес айни пайтда 28 кг вазн тўплади. Болакайнинг онаси унинг семириб кетишига сабаб ҳаддан ортиқ ёғли она сути деган фикрга келган. Луис дунёга келган пайти 3,5 килограмм вазнга эга эди.
Шифокорлар боланинг семизлигига сабаб она сутининг ёғли эканлиги ҳақидаги фикрни рад этишяпти. Уларнинг айтишларича, бола аждодлари орасида Прадер-Вилли синдромидан азият чеккан инсонлар бўлиши мумкин. Бу ҳолатда болалар фақат очлик ҳиссини туядилар ва мушаклар тонуси қониқарли даражада бўлмайди.
“Боланинг жигар, ўпка ва юраги чарчаб қолмоқда. Кичик беморимизнинг ҳаёти хавф остида ва унга кўмак бера оламиз деган умиддаман” дейди мексикалик шифокор-диетолог Сильвия Ороско.
Бироқ, болакай олиши керак бўлган гормонал муолажанинг бир дона қабули 555 АҚШ доллари нархидадир. Луиснинг отаси эса ойига 200 АҚШ доллари ишлаб топади, дейилади хабарда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади