15:46 / 17.11.2017
6 065

Сицилия мафиясининг энг сўнгги «босслар босси» вафот этди

Сицилия мафиясининг энг сўнгги «босслар босси» вафот этди
«Коза Ностра» мафия ташкилотининг охирги раҳбари, мафиянинг сўнгги «босслар босси» деб аталувчи Тото Риина 88 ёшида вафот этди, деб хабар бермоқда Kun.uz.

Нашр маълумотларига кўра, «пакана» лақабли жиноятчи Парма шаҳридаги шифохонада икки марта ўтказилган жарроҳлик амалиётидан сўнг ҳаётдан кўз юмган.

Таъкидланишича, Италия адлия вазири Андреа Орландо Риинанинг энг яқин қариндошларига умрининг сўнгги соатларида у билан бирга бўлишга рухсат берган.

Риина 1993 йилда тахминан 40 кишининг қотиллиги ва юзлаб буюртма қотилликларига алоқадорликда айбланиб ҳибсга олинган. Уни 26 та умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилишган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Сицилия мафиясининг энг сўнгги «босслар босси» вафот этди