17:07 / 17.11.2017
9 603

Дунёдаги энг чиройли кутубхона ўқувчиларни бетакрор архитектураси билан ўзига ром этмоқда

Дунёдаги энг чиройли кутубхона ўқувчиларни бетакрор архитектураси билан ўзига ром этмоқда
Жонажон уйида китоб мутола қилишни афзал кўрадиган инсонлар ҳам бундай ҳашаматли кутубхонага ташриф буюришдан бош тортмасликлари аниқ.

Бир қарашда улкан кўз шаклини ёдга солувчи кутубхона 5 қаватдан иборат бўлиб, Хитойнинг Бинхай туманида бунёд этилди ва “Бинхай кўзи” номини олди. Иншоот муаллифлари Голландиянинг “MVRDV” архитертура бюроси ва маҳаллий қурилиш институтидир. Бино майдони 3400 минг квадрат метрга тенг бўлиб, у ўз ичига 1,2 миллион китобни сиғдира олади.

Кутубхонанинг биринчи қавати ўқув хоналаридан иборат, қолган қаватларда конференция заллари, компьютер ва аудиофайлларни эшитиш хоналари жойлашган.

Ўқувчилар уни ҳеч иккиланмасдан дунёдаги энг чиройли кутубхона деб аташ баробарида бинонинг ажойиб акрхитектураси кишини мутолаадан бироз чалғитишини ҳам қўшиб қўймоқдалар, дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дунёдаги энг чиройли кутубхона ўқувчиларни бетакрор архитектураси билан ўзига ром этмоқда