Ноҳақ айбланиб, 46 йил қамоқда бўлган эркак озодликка чиқарилди

  • Дунё
  • 17-11-2017, 19:53
  • 854
  • Ноҳақ айбланиб, 46 йил қамоқда бўлган эркак озодликка чиқарилди
    Уилберт Жонс исмли америкалик фуқаро ноҳақ айбланиб, 46 йил қамоқда умр ўтказганидан сўнг озод этилди. Бу ҳақда Qalampir.uz нашри хабар бермоқда.

    Уилберт Жонс 1971 йилда Батон-Руж шаҳрида ҳамширани ўғирлаганликда гумонланиб, қўлга олинган эди. Маълумотларга кўра, ўшанда 19 ёшда бўлган Уилберт Жонс шифохонанинг автотураргоҳида ҳамширага пичоқ билан таҳдид қилган. Кейин бинонинг ичига кириб, жинсий зўравонлик қилган.

    1974 йилда у суд қилинган ва умрбод озодликдан маҳрум этилган.
    Уилберт Жонсни суд қилиш учун жабрланувчи аёлнинг кўрсатмаси далил қилиб олинди. Аёл бир неча фотосуратлар ичидан Жонснинг суратини айбдор киши деб кўрсатган.

    Уилберт Жонснинг ҳимоячилари жабрланувчи тақдим этган маълумотлар бошқа эркакка тегишли эканлигини таъкидлашган. Улар бу воқеадан 27 кундан кейин жинсий зўравонлик учун қўлга олинган эркакка хос эканлигини айтишган.
    Уилберт Жонснинг адвокатлари ўз ҳимояси остида бўлган маҳбус қамоқда намунали хулқи билан ажралиб турганлигини ва кекса ёшда эканлигини илгари суришди. Шунингдек, 2008 йилда вафот этган марҳум ҳамширанинг турмуш ўртоғи ҳам уни озод этилишига қаршилик билдирмаган.