00:16 / 18.11.2017
7 195

Россия мудофаа вазирлиги Ту-22М3 ларнинг ИШИД марраларига зарба бериши акс этган видеони эълон қилди

Россия мудофаа вазирлиги Ту-22М3 ларнинг ИШИД марраларига зарба бериши акс этган видеони эълон қилди
Россия мудофаа вазирлиги олтита Ту-22М3 олис масофали бомбардимончиларининг Суриянинг Абу Камол шаҳридаги ИШИД марраларига зарба бериши акс этган видеони эълон қилди. Видео идоранинг Facebook’даги саҳифасига жойлаштирилди. Бу ҳақда «РБК»га таяниб Дарё нашри хабар берди.

Видеода бомбардимончилар парвози кўрсатилган. Кейин эса самолёт люкни очиб, бомбалар ташлаганини кўриш мумкин.

Дальние бомбардировщики Ту-22М3 нанесли авиационный удар по объектам террористов ИГИЛ в #Сирия 17 ноября 2017 года шесть дальних бомбардировщиков Ту-22М3, взлетевшие с аэродрома на территории России, совершив перелет над территорией Ирана и Ирака, нанесли групповой авиационный удар по объектам террористической группировки ИГИЛ в районе города Абу-Кемаль (провинции Дейр-эз-Зор). Целями для поражения стали опорные пункты бандформирований, скопление боевиков и бронетехники. Средствами объективного контроля зафиксировано поражение всех назначенных целей. Авиационное прикрытие дальних бомбардировщиков над территорией Сирии осуществлялось истребителями Су-30СМ с аэродрома Хмеймим. После выполнения боевой задачи все российские самолеты вернулись на аэродромы базирования.

Опубликовано Минобороны России Пятница, 17 ноября 2017 г.

Олтита Ту-22М3 Ироқ ва Эрон устидан учиб ўтиб, Сурияда ИШИД марраларини ўққа тутгани бир муддат олдин хабар қилинган эди.

Мамлакат мудофаа вазирлигига кўра, бомбардимончилар Россия ҳудудида ҳавога кўтарилиб, Ироқ ва Эрон устидан учиб ўтган. Улар таянч нуқталари, тирик куч тўпланган ерлар ва террорчиларнинг зирҳли техникасини нишонга олган.

Объектив назорат воситалари барча снарядлар нишонга етиб борганини кўрсатди. Барча самолётлар учиб чиққан аэропортларига қайтди. Бомбардимончиларни Сурия осмонида Хмеймим аэродромидан чиққан Су-30СМ қирувчилари қўриқлаб турди.

ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия мудофаа вазирлиги Ту-22М3 ларнинг ИШИД марраларига зарба бериши акс этган видеони эълон қилди