Зимбабве президенти яна бир муддат ҳокимият тепасида қолишга рухсат сўради

  • Дунё
  • 18-11-2017, 00:22
  • 319
  • Зимбабве президенти яна бир муддат ҳокимият тепасида қолишга рухсат сўради
    Зимбабве президенти Роберт Мугабе 15 ноябрдан буён биринчи марта омма олдига чиқди. У Зимбабве университетида дипломлар топшириш маросимида қатнашди. Мугабе маросимни омманинг қарсаклари остида очиб берди. Бу ҳақда «Коммерсант.ru»га таяниб «Дарё» хабар берди.

    Бундан ташқари, Зимбабве президенти мамлакат фахрийлар уюшмасига мурожаат қилиб, унга яна бир муддат ҳокимият тепасида қолишга рухсат беришни сўради.

    Sky News телеканалига кўра, Мугабе «яна бир неча кун, яна бир неча ой» сўраган.

    Зимбабведа 15 ноябрга ўтар кечаси ҳарбий тўнтариш содир бўлди — армия пойтахтни эгаллади, президент Роберт Мугабе рафиқаси Грейс Мугабе, шунингдек, молия вазири Игнейшус Чомбо билан бирга ҳибсга олинди.