7 861
Калугалик аёл туғруқхонага етиб бора олмай, машинада она бўлиш бахтига эришди: доялик вазифасини эса полиция ходимаси ўтади
Калугалик аёл шифохона йўлида она бўлди, доялик вазифасини эса полиция ходимаси ўташига тўғри келди. Бу ҳақида хорижий сайтлар хабар бермоқда.
“Полиция ходимаси кичик лейтенант Юлия Эльдарова ҳомиладорликнинг сўнгги ойларини бошдан кечираётган ҳамкасбининг илтимосига кўра уни турмуш ўртоғининг ёнига, Калуга шаҳри перинатал марказига олиб кетаётганда пайт туғруқ бошланиб қолган” дейди Россия МВД вакиласи Ирина Волк.
Унинг сўзларига қараганда, лейтенат тез тиббий ёрдам хизматига қўнғироқ қилган ва шифокорлар кўрсатмалари бўйича туғруқни қабул қилиб олган. Чақалоқ 3700 гр вазн ва 54 см бўй билан дунёга келди.
Воқеа жойига етиб келган шифокорлар она ва болани шифохонага олиб кетишди. Айни пайтда уларнинг аҳволи яхши эканлиги айтилмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди