16:07 / 20.11.2017
13 770

Йигит талаба қизнинг қўлини сўраб, рад жавобини олгач, уни ёқиб юборди

Йигит талаба қизнинг қўлини сўраб, рад жавобини олгач, уни ёқиб юборди
22 ёшли йигит собиқ синфдошининг қўлини сўраб, рад жавоби олганига чидай олмай, севган қизининг бошқа бировга ҳам насиб этмаслиги учун уни ёқиб юборди.

Воқеа Ҳиндистоннинг Чиннай вилоятида бўлиб ўтган. 22 ёшли Акаш собиқ синфдоши Индужини 1 ой давомида кузатиб юрган ва унга дилидаги сўзларни айтган.

Қизнинг рад жавобидан сўнг йигит бир неча кун ўзига кела олмади ва қизнинг уйига келди. Қиз Акашнинг келганини билгач, эшикни очмади, йигит эса жиддий гаплашиб олишлари кераклигини айтиб уни эшикни очишга кўндирди. Қиз эшикни очгани заҳоти йигит унинг устига бензин сепиб, ёқиб юборди. Қизнинг онаси ва опаси унга ёрдам бермоқчи бўлдилар, аммо бунинг уддасидан чиқиб бўлмади. Натижада уларнинг ўзлари ҳам оғир жароҳат олдилар.

Индужининг онаси ва опаси шифохонага етказилди, ўзи эса йўлда дунёдан кўз юмди.

Қотил қочиб кетганига қарамай, топиб қамоққа олинди, дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Йигит талаба қизнинг қўлини сўраб, рад жавобини олгач, уни ёқиб юборди