15:40 / 22.11.2017
8 167

Саудия Арабистони маликаси ҳам коррупция жинояти содир этганликда айбланмоқда

Саудия Арабистони маликаси ҳам коррупция жинояти содир этганликда айбланмоқда
Гап қиролликдаги энг бадавлат шаҳзода аль-Волид бин Талалнинг қизи малика Рим ҳақида боради.
Айнан қандай жиноят учун маликани айблашаётгани маълум эмас. Умумий қилиб коррупция деб қўя қолишган. Лекин сўнгги хабарларда айтиладики, малика Рим ҳам ўн бир нафар шаҳзода учун турма ўрнида танланган Ар-Риёддаги «Ritz Carlton» беш юлдузли отелига жойлаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, малика Рим Саудия Арабистонидаги энг машҳур бизнес-леди ҳисобланади.
Ҳозирги кунгача қиролликка тааллуқли шахсларнинг олтмиш нафарга яқини қамоққа олинган. Уларнинг барчаси оммавий тарзда коррупция жинояти содир этганликда айбланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Саудия Арабистони маликаси ҳам коррупция жинояти содир этганликда айбланмоқда