21:20 / 22.11.2017
7 216

Кейт Миддлтон қайнонасига тегишли қимматбаҳо маржонни таққан ҳолда кўриниш берди

Кейт Миддлтон қайнонасига тегишли қимматбаҳо маржонни таққан ҳолда кўриниш берди
20 ноябрь куни Виндзор саройида қиролича Елизавета II ва унинг турмуш ўртоғи шаҳзода Филипп тўйларининг 70 йиллигига бағишланган тантанага оиланинг барча аъзолари ташриф буюрдилар.

Маросимга оила келини Кейт Миддлтон шаҳзодалар Уильям ва Гарри билан биргаликда ташриф буюрган. Сураткашлар эса дарҳол унинг бўйнида Кейтнинг қайнонаси – малика Дианадан қолган маржонни пайқадилар. Бу маржонни унга турмуш ўртоғи совға қилган.

Ушбу маржон қироллик оиласига тегишли буюм саналади. Дианага қадар унинг соҳибаси Елизавета II нинг шахсан ўзи бўлган, дейилади хабарда.

Мухлислар тадбирда Гаррининг севган қизи Меган Марклнинг ҳам бўлишини кутишган эди, аммо актриса тантана чоғида кўриниш бермаган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Кейт Миддлтон қайнонасига тегишли қимматбаҳо маржонни таққан ҳолда кўриниш берди