21:30 / 22.11.2017
14 081

Дубай амири ўз қизини омма қаршисига олиб чиқди

Дубай амири ўз қизини омма қаршисига олиб чиқди
Дубай амири, БААнинг вице президенти ва премьер министири Мухаммад бин Рашид Аль-Мактумнинг 23 нафар меросхўри ( 9 та ўғли ва 14 та қизи) бор. Улар орасида 35 ёшли Дубай шаҳзодаси Хамдан ибн Мухаммад Ал-Мактумни Инстаграм юлдузи деб атаса арзийди. Тез кунларда унинг синглиси ҳам машҳурлик бобида акасига етиб олса ажабмас.

Куни кеча Дубай амири 10 ёшли қизи Ал Жалилани Байроқ кунига аталган расмий тадбирга олиб келди. Шундан сўнг ушбу ташриф интернетдаги бош мавзулардан бирига айланди десак хато бўлмайди.

Тадбир меҳмонлари амирнинг қизи ҳуснига маҳлиё бўлиб қолдилар. Ал Жалила тез кунларда бошқа олийнасаб маликалар каби гўзаллик тимсолларидан бирига айланиши таҳмин қилинмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дубай амири ўз қизини омма қаршисига олиб чиқди