16:01 / 24.11.2017
8 530

600 кг вазнга эга 33 ёшли йигит 175 килограммга “озди”!

600 кг вазнга эга 33 ёшли йигит 175 килограммга “озди”!
Дунёнинг энг оғир вазнли одами — Хуан Педро Франко 175 кгга” озишга” муваффақ бўлди. Бу ҳақда “Qalampir.uz” нашри хабар бермоқда.

33 ёшли Хуан Педронинг олдинги вазни нақ 600 кг эди!
Шифокорлар Франкони зудлик билан жарроҳлик курсисига ётқизишди. Ўта семириб кетган “полвон”ни жарроҳлик йўли билан “ориқлатиш операцияси” жуда қийин бўлди, дейди шифокорлар.

Шифокорлар Хуанни тана аъзолари ва тери остини ўраб олган ёғ тўқимасинини жарроҳлик йўли билан олиб ташлашди.

Унинг саломатлиги ҳозирча қониқарли даражада, бироқ ҳамон шифокорлар назорати остида қолмоқда...

Хуаннинг айтишича, унинг вазни ошишига анча йиллар олдин ЙТҲ оқибатида “тушакка михланиб” қолгани сабаб бўлган.

Хабарда айтилишича, унинг ягона орзуси — тезда танасининг вазнини янада камайтириб, автомобиль бошқариш! Хуан узоқ вақт давомида автомашинада саёҳат қилиш истагини ўзгача ҳавас билан тилга олади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » 600 кг вазнга эга 33 ёшли йигит 175 килограммга “озди”!