16:30 / 24.11.2017
7 088

Россияда “портлатиш”га уринган ўзбекистонлик ва унинг шериги қўлга олинди

Россияда “портлатиш”га уринган ўзбекистонлик ва унинг шериги қўлга олинди
Россиянинг Москва шаҳрида полиция ва “ФСБ” ташкилоти ходимлари ҳамкорлигидаги тезкор тадбир натижасида икки шубҳали шахс қўлга олинди.

Ушбу шахслар маҳаллий кўп қаватли уйнинг эшигига портловчи восита (ҳарбий граната) ўрнатаётганликда гумон қилинган.

Қўлга олинганлардан бири москвалик 21 ёшли йигит бўлиб, у муқаддам 2013 йилда босқинчилик айби билан жазога тортилган.

Полициянинг маълумотига кўра, иккинчи шахс 26 ёшли ўзбекистонлик фуқаро эканлиги аниқланган. У ҳам муқаддам судланган. Унинг Россияда ёки Ўзбекистонда жазо тортилгани борасида аниқ маълумот берилмаган.

Ҳар иккала шахсга нисбатан Россия Федерацияси жиноят процессуал кодексининг 91-моддасига биноан вақтинчалик қамоққа олиш чораси қўлланилган.

Граната қўйилган қўп қаватли уйдаги подезд текширилганда айнан шу пайт вақтинча ишсиз аёл ва унинг боласи, бундан ташқари, профессор унвонига эга шифокор киши ўз хонадонида бўлгани аниқланган, қолган хонадон эгалари эса уйларида бўлишмаган.

23 октябрь куни полиция қўлга олинган гумонланувчиларга нисбатан Россия Федерацияси жиноят кодексининг 30-моддаси 3-қисми ҳамда 105- ва 222-моддаларига биноан жиноий иш очилган.

“Zona Мedia” нашри хабарига кўра, Россия ҳуқуқ-тартибот ходимлари 2017 йилнинг 10 октябрь куни маҳаллий “Аркада Хаус” кўп қаватли уй эшиги остидан “РГД-5” русумли ҳарбий граната топишган эди. Тахминларга кўра, портловчи восита хонадон эгаларига эмас, ушбу йўлак эшигидан кириши кутилган шахсга қаратилган бўлиши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда “портлатиш”га уринган ўзбекистонлик ва унинг шериги қўлга олинди