20:55 / 24.11.2017
5 894

Хитой Дандунь ва Шимолий Корея орасидаги кўприкни ёпиб қўйди

Хитой Дандунь ва Шимолий Корея орасидаги кўприкни ёпиб қўйди
Хитой Халқ Республикаси Дандунь ва Шимолий Кореянинг Синыйчжу шаҳарларини ўзаро боғлаб турадиган кўприкни ёпиб қўйди. Расмий маълумотларга кўра, бу ҳолат 940 метрли кўприкни таъмирлаш ишлари билан боғлиқ.

Аммо экспертлар фикрича, бундай қадам Пхеньянга нисбатан ўзига ҳос ишора ҳам бўлиши мумкин. 1943 йилда қурилган мазкур кўприк “Хитой ва Корея дўстлик кўприги” деб аталади.

Ушбу кўприк икки мамлакат ўртасидаги асосий транспорт артерияларидан бири ва айнан у орқали Шимолий Кореянинг ён-атрофдаги мамлакатлар билан маҳсулот алмашинув жараёнининг тенг ярми бўлиб ўтади. Бундан ташқари, ушбу кўприк Кореяга ҳалқаро ёрдам етказилишида ҳам муҳим аҳамиятга эга, деб хабар беради хориж нашрлари.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитой Дандунь ва Шимолий Корея орасидаги кўприкни ёпиб қўйди