19:00 / 26.11.2017
7 332

Нотаниш қизга кўмак қўлини чўзган уйсиз одамнинг яхшилиги жавобсиз қолмади: қиз бу бағрикенг инсон учун интернет орқали 300 000 доллар пул йиғиб берди!

Нотаниш қизга кўмак қўлини чўзган уйсиз одамнинг яхшилиги жавобсиз қолмади: қиз бу бағрикенг инсон учун интернет орқали 300 000 доллар пул йиғиб берди!
Америкалик Кейт МакКлюрнинг машинаси штатлар орасидаги автомагистралда ёқилғисиз қолиб кетади ва унга Жонни Боббит исмли уйсиз одам ўз кўмагини таклиф қилиб, яқин атрофдаги махсус шаҳобчадан ёқилғи олиб келиб беради.

Қизнинг айтишича, ўша пайтда унинг ёнида Жоннига бериш учун пули бўлмаган, аммо орадан бироз вақт ўтиб Жоннига пул, кийим ва овқат олиб келган. Унинг бу ҳайрли ишлари янада каттароқ кўламда давом этди: қиз интернет орқали Жоннига ёрдам бериш мақсадида икки ҳафта ичида 300 000 АҚШ доллари тўплади, дейилади хабарда.
Эндиликда Кейт Жоннининг уй сотиб олиши учун пул йиғиб беришни мақсад қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Нотаниш қизга кўмак қўлини чўзган уйсиз одамнинг яхшилиги жавобсиз қолмади: қиз бу бағрикенг инсон учун интернет орқали 300 000 доллар пул йиғиб берди!