19:50 / 26.11.2017
5 428

Британиялик она бир ҳафталик фарзандининг ўлимига сабабчи бўлди

Британиялик она бир ҳафталик фарзандининг ўлимига сабабчи бўлди
Британиялик 24 ёшли Челси Лав уҳлаб қолган 1 ҳафталик ўғли Леони каравотчасига солиб қўйиш учун қўлига олиб, уни ўпиб эркалайди ва диванга ўтириб ўзи ҳам уҳлаб қолади. Аёл турмуш ўртоғининг чинқириғидан уйғониб кетганда эса барчаси ҳал бўлганди: кўкариб кетган бола бу ёруғ дунё билан ҳайрлашди.

Болакайнинг ота-онаси шифокорларга қўнғироқ қилишади ва улар кичкинтой юрагини қайтадан жонлантиришга эришадилар. Аммо компьютер томографияси унинг мияси кислород етишмаслигидан шикастлангани ва энди ҳеч қачон тузалиб кетмаслигини кўрсатган. Қайғуда қолган ота-она эса охирги қарорни қабул қилишгач, болани ҳаёт билан боғлаб турган барча аппаратлар узилган ва кичкинтой оила аъзолари даврасида жон берган, дейилади хабарда.

Ўтказилган текширувлардан кейин ҳам Леонинг айнан нима сабабдан ўлганини аниқлаб бўлмади. Эндиликда бу саволнинг жавоби бутун умр сирлигича қолса ҳам керак!

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Британиялик она бир ҳафталик фарзандининг ўлимига сабабчи бўлди