09:14 / 27.11.2017
5 135

Мексиканинг Веракрус штатида 48 соат давомида 23 киши ўлдирилди

Мексиканинг Веракрус штатида 48 соат давомида 23 киши ўлдирилди
Мексика шарқидаги Веракрус штатида 48 соат давомида 23 киши ўлдирилди. Бу ҳақда «ТАСС»га таяниб «Дарё» хабар бермоқда.

El Universal нашрига кўра, зўравонликнинг авж олиши маҳаллий уюшган жиноий гуруҳлар фаоллашуви билан боғлиқ.

Штатнинг бир неча туманларида расмийлар ҳуқуқ-тартибот идораларини кучайтирилган иш тартибига ўтказди, бироқ бу ҳаракатлар кутилган натижани бермади. Жамоат хавфсизлиги миллий тизими 2016 йил декабридан жорий йил октябрига қадар Веракрусда 1,5 мингдан ортиқ қасддан қотиллик рўй берганини қайд этди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Мексиканинг Веракрус штатида 48 соат давомида 23 киши ўлдирилди