14:14 / 27.11.2017
3 880

Москва Вашингтон ва Пхеньянга тўғридан-тўғри музокараларни таклиф этди

Москва Вашингтон ва Пхеньянга тўғридан-тўғри музокараларни таклиф этди
Сеулда «Валдай» халқаро мунозара клубининг 8-Осиё анжумани очилишида чиқиш қилган Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Игорь Моргулов Корея ярим оролида вазиятни изга солиш бўйича босқичма-босқич режани тақдим этди. Бу ҳақда «ТАСС»га таяниб «Дарё» хабар бермоқда.

Моргуловга кўра, ҳарбий кескинликни пасайтириш биринчи қадам бўлиши лозим. Бу КХДР ракета-ядро синовларидан воз кечиши, шунингдек, АҚШ ва Жанубий Корея машғулотлари сони ҳамда кўлами камайтирилишини англатади.

Иккинчи босқич АҚШ ва Шимолий Корея ўртасида тўғридан-тўғри музокаралар бошланиши бўлиши керак. Бунга икки корейс давлати мулоқоти тикланиши ижобий таъсир кўрсатади.

Музокаралар бўлиб ўтгандан сўнг, учинчи босқичда барча манфаатдор давлатлар иштирокида Осиёда умумий хавфсизлик масалаларини муҳокама этиш жараёнини ишга солиш талаб этилади.

Россия ТИВ раҳбарининг ўринбосари Москванинг ярим оролда вазиятни изга солиш бўйича йўл харитаси ҳақидаги таклифи Вашингтон ва Пхеньянга етказилгани, бироқ бунга ҳали жавоб бўлмаганини билдирди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Москва Вашингтон ва Пхеньянга тўғридан-тўғри музокараларни таклиф этди