14:16 / 27.11.2017
5 868

Канада фуқаросига лотереяда 4 миллион доллар ютуқ чиқди

Канада фуқаросига лотереяда 4 миллион доллар ютуқ чиқди
Онтарио провинциясининг исми ҳозирча номаълум фуқароси «49 дан 6» оммабоп миллий лотереясида 5 миллион Канада доллари ютди. Бу ҳақда «Казинформ»га таяниб «Дарё» хабар берди.

Бу ҳақда 26 ноябрь, якшанба куни Atlantic Lottery ассоциацияси вакиллари маълум қилди.

«Ютуқ рақамлари — 16, 17, 21, 31, 39 ва 49. Бонус рақами — 29», — аниқлик киритади ташкилотчилар. Бахтли чипта провинциянинг айнан қайси шаҳрида сотилгани ҳозирча номаълум.

Бундан ташқари, Британия Колумбияси провинциясининг номаълум фуқаросига 1 миллион Канада доллари (790 минг доллар) миқдоридаги «юпатувчи мукофот» насиб қилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Канада фуқаросига лотереяда 4 миллион доллар ютуқ чиқди