14:18 / 27.11.2017
5 774

Лас-Вегасдаги терактда омон қолган эркак машина уриб юбориши оқибатида вафот этди

Лас-Вегасдаги терактда омон қолган эркак машина уриб юбориши оқибатида вафот этди
1 октябрь куни Лас-Вегасда Стивен Пэддок томонидан уюштирилган отишмада омон қолган 52 ёшли Рой Макклеллан машина уриб юбориши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда «Forum Daily»га таяниб «Дарё» хабар берди.

Эркакни 15 ноябрь куни Лас-Вегасдан 60 мил ғарбда жойлашган ҳудудда шоссенинг ўнг томонидан кетаётганида машина уриб юборган.

Хабарда қайд этилишича, Макклелланни уриб юборган ҳайдовчи ҳодиса жойидан яширинган. Полиция автомобиль қисмларини топишга муваффақ бўлган ва эркакни Chevrolet Camaro автомобили уриб юборганлигини аниқлаган. Ҳозирда машина топилган ва иш кўриб чиқилмоқда.

«Тахминимча, ҳайдовчи алкоголь ёки наркотик моддалар таъсирида бўлган, у полиция томонидан қўлга олинишни истамаган. У эримни машинасида уриб қочиб кетган. Рой кўчада қолиб кетган. Турмуш ўртоғим бундай таҳқирлашга номуносиб эди», — дейди марҳумнинг беваси Денез Макклеллан.

У 1 октябрда юз берган отишма пайтида яраланмаганини, у жароҳатланганларга ёрдам бериш учун ҳодиса жойида қолганини қўшимча қилди.

«Мен эримнинг ўша отишма пайтида нима учун омон қолганини тушунмайман, бироқ у бир ойдан кейин эса мана шу тарзда ҳаётдан кўз юмди. Умид қиламанки, турмуш ўртоғим хотиржамлик топди ва унинг ҳаёти энди хавфсизлик остида», — дейди Денез.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Лас-Вегасдаги терактда омон қолган эркак машина уриб юбориши оқибатида вафот этди