19:32 / 27.11.2017
6 896

Мана буни муҳаббат дейдилар! Битта либосини 20 йил ташлаб юбормай кийган эркакнинг бундай қилишига нима сабаб бўлганди?

Мана буни муҳаббат дейдилар! Битта либосини 20 йил ташлаб юбормай кийган эркакнинг бундай қилишига нима сабаб бўлганди?
Ушбу воқеа интернет тармоғида пайдо бўлгач, минглаб фойдаланувчиларнинг кўзига ёш келди.

Риа исмли Твиттер ижтимоий тармоғи фойдаланувчиси ўз отаси ҳақидаги дилни ўртар ҳикояни бошқаларга ҳам айтиб берди.

Японияда истиқомат қилувчи Риа бобосининг ўлимидан сўнг унинг хонасини йиғиштира туриб, ота-онасининг асал ойларида олинган суратларини топиб олади ва отасининг энгидан ҳозир ҳам тушмайдиган футболкани кўриб ҳайратга лол қолади.

Қиз отасининг ҳатти-ҳаракатлари сабабини дарҳол пайқади: унинг онаси 18 йил аввал оламдан кўз юмган, отаси эса ушбу либосини рафиқасидан ҳотира сифатида кийиб юрар экан.

Маълум қилинишича, қиз отасининг нима учун битта либосни бунчалар узоқ вақт давомида кийиб юриши ва унинг қиймати борасида ҳеч нарсага тушунмаган эканлигини тан олган.

“Отам мана шу либоси йиртилганда, уни ўз қўллари билан ямаб оларди ва махсус кунларда киярди” дейди Риа.

Қизнинг отаси рафиқасининг вафотидан кейин уйланмаган, бутун умрини қизи ва ўғлининг тарбияси учун сарф этган. Ушбу воқеани ўқиган интернет фойдаланувчилари эса унинг мазмунидан ғоят таъсирланмоқдалар.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Мана буни муҳаббат дейдилар! Битта либосини 20 йил ташлаб юбормай кийган эркакнинг бундай қилишига нима сабаб бўлганди?