11:00 / 29.11.2017
5 225

Тутқунликда сақланаётган Саудия Арабистони шаҳзодаси Митеб бин Абдулла озодликка чиқди

Тутқунликда сақланаётган Саудия Арабистони шаҳзодаси Митеб бин Абдулла озодликка чиқди
Маълумотларга кўра, тез кунларда яна 3 та амалдорнинг озодликка чиқарилиши кутилмоқда.

Тахтга етакчи даъвогарлардан бири бўлмиш шаҳзода Митеб бин Абдулла ҳокимият вакиллари билан келишиб, 1 миллион доллар эвазига озодликка чиқарилган.

Митеб миллий гвардия бошлиғи бўлиб, қўлга олинган қироллик оиласи аъзолари, министр ва амалдорлар қаторида тутқунликда сақланаётган эди.

“Ҳисоб-китоб суммаси аниқ эмас, аммо у бир миллион АҚШ долларидан кўпроқ деб ҳисобланмоқда” дейди амалдор.

Тез орада коррупция ишларига аралашган яна 3 нафар одамнинг озодликка чиқарилиши кутилмоқда, аммо уларнинг шахси ҳозирча ошкор этилмаяпти.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тутқунликда сақланаётган Саудия Арабистони шаҳзодаси Митеб бин Абдулла озодликка чиқди