11:20 / 29.11.2017
14 790

2018 йил башоратлари: дунёни “Урушсиз уруш” кутмоқдами?

2018 йил башоратлари: дунёни “Урушсиз уруш” кутмоқдами?
ОАВда 2018 йил учун турли башоратчилар томонидан айтилган таҳминлар кенг муҳокама қилинмоқда. Башоратлар орасида айнан шу йили ўзга сайёраликлар ерга келиб, АҚШ ҳудудига жойлашиши, бу эса бирор зарурий вакцина топилмайдиган вирусли инфекциянинг авж олиб кетишига сабаб бўлиши ҳам айтилмоқда.

Француз Вангаси номини олган 15 ёшли Каедэ Убер эса Украинани яна бир революция – даҳшатли давлат тўнтариши кутаётгани ва бунинг натижасида кўплаб оламлар ҳалок бўлиши мумкинлиги айтган.

Хабарда айтилишча, одессалик астролог Влад Росс келгуси йили Учинчи жаҳон уруши бўлишини қайд этмоқда. Башоратчи ушбу вазиятни ҳал қилишга Россия кўмаклашишини ҳам қўшимча қилган.

Башоратчи Матрона Московская эса дунёни “урушсиз уруш” кутаётгани ва бу кўплаб одамларнинг ўлимига сабаб бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » 2018 йил башоратлари: дунёни “Урушсиз уруш” кутмоқдами?