Путин: Россия мустақил Фаластин давлати ташкил этилиши тарафдори

  • Дунё
  • 29-11-2017, 16:03
  • 368
  • Путин: Россия мустақил Фаластин давлати ташкил этилиши тарафдори
    Россия президенти Владимир Путин Фаластин халқи билан бирдамлик халқаро куни муносабати билан Фаластин президенти Маҳмуд Аббосга мактуб йўллади.

    "Россия БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзоси ва халқаро воситачиларнинг Яқин Шарқдаги "тўртлиги" вакили сифатида фаластинликларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини ҳаёта татбиқ этиш борасида принципиал позицияни эгаллайди.

    Биз Яқин Шарқ муаммосининг адолатли ва кенг қамровли, БМТ ХК резолюциялари ва Араб тинчлик ташаббусини ўз ичига олувчи халқаро ҳуқуқ негизида ҳал этилиши тарафдоримиз. Бундай ҳал этиш натижасида 1967 йили Исроилнинг араб ерларини эгаллаб олинишига чек қўйилиши ва мустақил, пойтахти шарқий Қудс шаҳрида бўлган Фаластин давлати ташкил этилиши керак", - дейилади мактубда.

    Манба: Kun.uz