Генерал суд мажлисида заҳар ичиб юборди

  • Дунё
  • 29-11-2017, 20:01
  • 965
  • Генерал суд мажлисида заҳар ичиб юборди
    Собиқ Югославия бўйича Гаага шаҳрида бўлиб ўтаётган Халқаро трибунал суд мажлисида хорватиялик генерал Слободан Пральяк заҳар ичгани маълум қилинди.

    Бунга сабаб қилиб, 2013 йилда унга нисбатан чиқарилган ҳукм аппеляция комиссияси томонидан бекор қилинмаганини келтирган.
    Судья ҳукмни ўқиб эшиттиргандан кейин, генерал стаканда турган заҳарни ичганини билдирган ва ўзининг ҳарбий жиноятчи эмаслигини таъкидлаган.

    Бу воқеадан кейин суд мажлиси тўхтатилган ва судланувчининг адвокати ҳақиқатда ҳам стаканда заҳар бўлганини тасдиқлаган.
    Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва тез тиббий ёрдам ходимлари зудлик билан суд биносига чақирилган.

    Эслатиб ўтамиз, Слободан Пральяк 2013 йилда ҳарбий жиноятлар содир этишда айбланиб, 20 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.