80 ёшли қария 63 яшар кампирнинг номусини поймол қилди

  • Дунё
  • 30-11-2017, 10:37
  • 2 395
  • 80 ёшли қария 63 яшар кампирнинг номусини поймол қилди
    Яқинда Россиядаги Курган вилоят суди 80 яшар қарияни (тергов манфаатларини кўзлаб қаҳрамонларнинг исми-шарифи сир тутилган) 4 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш ҳақида ҳукм эълон қилди.

    Маълум бўлишича, 80 ёшли қария «севгилиси» бўлмиш 63 га кирган кампир билан газетадаги эълон орқали танишган. Биринчи суҳбатдаёқ онахон уни ўз уйига меҳмонга таклиф этган. «Меҳмон» спиртли ичимликни керагидан ортиқ ичиб қўйган-у, аввал жанжал чиқариб кампирга ўн мартадан кўпроқ мушт зарбаларини йўллаган. Кейин эса номусига теккан. Онахон бир амаллаб қариянинг чангалидан халос бўлган-у, қўшниникига чиқиб полицияга хабар берган.

    Врачлар кампирни текшириб кўриб бош қисмидан жиддий жароҳат олганини айтишди.