13:50 / 30.11.2017
6 173

Курдлар Сурия қўшинларига қўшилишга тайёр

Курдлар Сурия қўшинларига қўшилишга тайёр
Асосан курдлардан ташкил топган «Сурия демократик кучлари» Суриядаги инқироз сиёсий тартибга солингандан кейин ҳукумат қўшинларига таркибига киришга тайёр. Бу ҳақда курдларнинг «Демократик иттифоқ» партияси Россиядаги вакили Абд Салама Алига таяниб, «Известия» хабар бермоқда. Бу ҳақда «Газета.ru»га таяниб «Дарё» хабар берди.

«Барча учун мақбул ечим топилса, Сурия демократик кучларининг Сурия армиясига қўшилиши ҳодисаларнинг мантиқий давоми бўлади. Биз ҳеч қачон яккаланиш ёки ажралиш масаласини қўймаганмиз. Аксинча, курдлар ягона Сурия доирасида ўз ҳуқуқлари ва бошқа халқлар ҳуқуқларини мустаҳкамлашга уринмоқда», — дейди у.

Нашрнинг таъкидлашича, охирги вақтларда Сурия ҳукумат кучлари ва СДК жангчилари ўртасида жиддий тўқнашувлар юз бермаган.

Аввалроқ АҚШ Сурия шимолида янги ҳокимият органи ташкил этмоқчи эканлиги маълум қилинган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Курдлар Сурия қўшинларига қўшилишга тайёр