American Airlines Рождество таътиллари куни учувчиларсиз қолди

  • Дунё
  • 1-12-2017, 06:53
  • 184
  • American Airlines Рождество таътиллари куни учувчиларсиз қолди
    АҚШнинг American Airlines авиакомпанияси тизими Рождество таътиллари жадвалини шакллантиришда хатога йўл қўйди. Бу ҳақда «РИА Новости»га таяниб «Дарё» хабар бермоқда.

    CNBC телеканалига кўра, учувчилар Рождество таътиллари мобайнида дам олиш кунларининг бир хил санасини танлаган, компьютер тизими эса бунга қаршилик қилмаган.

    Бунинг оқибатида Майами, Чикаго, Нью-Йорк аэропортларига тааллуқли минглаб рейс учувчисиз қолди. Муаммони ҳал этиш учун авиакомпания учувчиларга байрам кунлари одатий соатбай иш ҳақининг 150 фоизи миқдоридаги сумма эвазига ишлашни таклиф этмоқда.

    Шу тариқа American Airlines байрамларда рейслар бекор қилинишига йўл қўймасликка ҳаракат қилмоқда.