07:18 / 01.12.2017
5 188

Саудия Арабистони ўзининг илк анимацион сериалини намойиш этади (видео)

Саудия Арабистони ўзининг илк анимацион сериалини намойиш этади (видео)
Саудия Арабистонининг Manga Production анимацион компанияси Саудия фольклори асосида яратилган «Ўтинчининг хазинаси» деб номланган илк анимацион сериалнинг тизерини тақдим этди. Бу ҳақда «ТАСС»га таяниб «Дарё» хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, Япониянинг Toei анимацион компанияси билан ҳамкорликда яратилган янги сериал ҳар бири 20 дақиқа давом этадиган 13 қисмдан иборат бўлади.

Муаллифларнинг айтишича, ўзида илмий фантастика ва саргузашт элементларини мужассамлаштирган сериал барча ёшдаги томошабинлар учун мўлжалланган.

Компания 90 дақиқа давом этувчи тўлиқ метражли мультфильм ишлашини ҳам маълум қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Саудия Арабистони ўзининг илк анимацион сериалини намойиш этади (видео)