11:10 / 01.12.2017
12 679

19 ёшли қиз кумирига ўхшаш учун 50 марта жарроҳлик столига ётқизилди

19 ёшли қиз кумирига ўхшаш учун 50 марта жарроҳлик столига ётқизилди
Машҳур актриса Анжелина Жолинининг Эронлик 19 ёшли мухлисаси ўз кумирига ўхшаш қиёфага эга бўлиши учун 50 мартадан кўпроқ пластик жарроҳлик амалиёти ўтказган.

Нашриётнинг хабарига кўра, қиз ўзининг лаби, бурни ва ёноқ суякларини Жолиникига ўхшатган. Шунингдек, вазни 40 килограммдан ошиб кетмаслиги учун мунтазам равишда парҳезга амал қилган.

Лекин, қизнинг атрофидагиларнинг фикрига кўра унинг ташқи кўриниши макияж натижасидир. Эронлик қизнинг Instagram тармоғидаги обуначилари сони 340 минг нафардан ошиб кетди. Обуначилари бу қиз тўғрисида салбий фикрлар қолдирмоқда.

Хусусан, кўплар уни Тим Бертоннинг “Қайлиқ мурдаси” деб номланган мультфильми қаҳрамонига ўхшатишмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » 19 ёшли қиз кумирига ўхшаш учун 50 марта жарроҳлик столига ётқизилди