10:49 / 02.12.2017
8 377

Тарихдаги энг қиммат аёллар сумкаси аукционда 382 минг доллар эвазига сотилди

Тарихдаги энг қиммат аёллар сумкаси аукционда 382 минг доллар эвазига сотилди
Ушбу сумканинг бу қадар қимматбаҳолигига сабаб Himalaya модели айни пайтда ишлаб чиқарилмаётгани билан изоҳланмоқда.

30 нафар тимсоҳ терисидан ишланган Niloticus Crocodile Himalaya Birkin сумкаси Гонкондаги Christie’s аукционида 382 минг АҚШ долларига сотилди. Шу тариқа у савдо-сотиқ тарихидаги энг қиммат сумка сифатида қайд этилди, дейилади хабарда.

Сумка аксессуарининг нарҳи Москва шаҳри марказидаги битта уй нарҳи билан тенг бўлиб, у олмос тошлари билан безалган. Сумканинг “Гималай” деб аталиши сабаби эса тутунсимон кулранг ва марварид тусдаги оқ рангли тимсоҳ териси тоғ чўққиларини ёдга солишидандир.

Аукционлар уйи сумканинг бу қадар қимматлигига ушбу модель ишлаб чиқарилишининг тўхтатилганини сабаб сифатида кўрсатмоқдалар.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тарихдаги энг қиммат аёллар сумкаси аукционда 382 минг доллар эвазига сотилди