23:29 / 02.12.2017
4 712

АҚШ судлари Туркияни бирор-бир нарсада айблай олмайди – Эрдўған

АҚШ судлари Туркияни бирор-бир нарсада айблай олмайди – Эрдўған
АҚШ судлари Туркияга нисбатан бирор-бир айблов чиқара олмайди. Буни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Карс вилоятидаги нутқи давомида айтиб ўтди.

“Таркибига FETO аъзолари кирувчи бундай тайини йўқ судлар ҳеч қачон менинг давлатимни айблай олмайди”, деб айтган Эрдўған.

Эрдўғаннинг айтишича, Туркиянинг собиқ иқтисодиёт вазири Зафар Чағлаянга пора берганини айтган тадбиркор Ризо Зарраб устидан АҚШда ўтаётган суд жараёнида “FETO тарафдорлари ва бу ташкилотга мойиллик билдирувчиларга сохта далиллар тақдим қилинган”. Эрдўғаннинг таъкидлашича, буларнинг барчаси “Туркияга путур етказиш учун қилинмоқда”.

Аввалроқ Туркия бош вазири Бинали Йилдирим ҳам АҚШда ўтаётган суд сиёсий сабабга эга эканлигини айтган. Унинг фикрича, бу суддан асосий мақсад Туркия иқтисодиётига қийинчиликлар туғдиришдир.

Зарраб ва унинг 4 шериги АҚШнинг мавжуд санкцияларини четлаб ўтган ҳолда Эрон ҳукуматига пул маблағлари ўтказиб беришда айбланмоқда. Ушбу ноқонуний схеманинг бошқа бир иштирокчиси Хакан Атилл АҚШ ҳукумати томондан бир неча ой аввал ҳибсга олинган. Ушбу иш бўйича айбланаётган яна 7 киши қидирувда қолмоқда.

Айбланаётганлар Туркия, Эрон, БАА ва бошқа давлатларда жойлашган компаниялар тармоғи билан алоқадор бўлганлар. Улар АҚШ банклари хизматларидан ҳам фойдаланишган. Таъкидланишича, бу банклар ходимлари пуллар Эрон ҳукуматига жўнатилаётганидан бехабар бўлганлар. Пул ўтказишлар 2010 йилдан 2015 йилгача давом этган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ судлари Туркияни бирор-бир нарсада айблай олмайди – Эрдўған