14:30 / 03.12.2017
9 553

Дунёдаги энг яхши ресторан аниқланди

Дунёдаги энг яхши ресторан аниқланди
La Liste ташкилоти дунёдаги энг яхши ресторанлар рейтингини тузиб чиқди ва унга кўра биринчилик Францияга насиб этди.

Бу йилги ғолибликни қўлга киритган ресторан “Ги Савоя” унинг бош ошпази ҳамда эгаси бўлмиш инсон исми билан аталган. Иншоот 3 та Мишлен юлдузига эга ва у рейтингда 100 баллдан 99,75 баллни қўлга киритган.

Иккинчи ўринда 99,5 балл билан Токио шаҳрида жойлашган “Kyo Aji” ресторани, учинчи ўринда ҳам ҳудди шундай 99,5 балл билан Нью-Йоркдаги “Le Bernardin” ресторани номини кўриш мумкин.

Хабарда айтилишича, ушбу рейтинг ресторанлар ҳақидаги фикрларни ўзида жамлаган 300 га яқин манбааларга кўра тузилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дунёдаги энг яхши ресторан аниқланди