08:30 / 07.12.2017
5 078

Трамп америкаликлар учун Рождество байрамига “улкан совға” тайёрлаб қўйганини маълум қилди

Трамп америкаликлар учун Рождество байрамига “улкан совға” тайёрлаб қўйганини маълум қилди
АҚШ президенти Дональд Трамп Юта штатидаги чиқиши чоғида мамлакат аҳолисини келаётган байрам билан қутлади ва тантана учун “Улкан совға” тайёрлаб қўйгани ҳақида маълум қилди.

“Биз америкаликларга Рождество учун улкан совға сифатида солиқ имтиёзлари ҳақидаги қонун лойиҳасини келтириб ўтишга яна бир қадамга яқинлашдик. Рождество қайтиб келади ва ҳар қачонгидан каттароқ ҳамда яхшироқ бўлади... Биз бу ҳақида ҳозир ғурурланиб гапирамиз” деди Трамп ўз нутқида.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ Конгресси сенати охирги 30 йил ичидаги энг йирик солиқ ислоҳоти қонун лойиҳасини қабул қилган эди. У Трампнинг сайловолди ваъдаларидан бири ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп америкаликлар учун Рождество байрамига “улкан совға” тайёрлаб қўйганини маълум қилди