Кеча, 6 декабрь куни Нижний Новгород шаҳрида, ГАЗ автомобил заводи ишчилари билан бўлган учрашувда Владимир Путин Россияда бўлиб ўтадиган навбатдаги президентлик сайловида ўз номзодини қўйиш тўғрисидаги қарорини эълон қилди. Бу ҳақда qalampir.uz Россия ОАВга таяниб хабар берди.
Владимир Путин Россия президентлигига ўз номзодини қўйиши тўғрисидаги саволга “Ҳа, мен Россия Федерацияси президентлигига бўладиган сайловда ўз номзодимни қўяман”, деб жавоб берган. Шунингдек, тадбир иштирокчиларига қизғин қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдирган.
Путиннинг ҳозирги президентлик ваколати муддати 2018 йил 7 майда ўз ниҳоясига етади. 2018 йилда бўлиб ўтадиган сайловдаги иштироки Путин учун тўртинчиси ҳисобланади. Агар у сайловда ғалаба қозонадиган бўлса, 2018 йилдан 2024 йилгача Россия Федерацияси Президенти сифатида фаолиятини давом эттиради. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди