21:56 / 08.12.2017
6 030

Москва областида ёнғин, ўзбекистонлик ишчилар ҳалок бўлди (видео)

Москва областида ёнғин, ўзбекистонлик ишчилар ҳалок бўлди (видео)
Москва областининг Раменское шаҳрида юз берган йирик ёнғин давомида ўзбекистонлик ишчилар ҳалок бўлди. Бу ҳақда РИА «Новости»га таянган ҳолда Kun.uz хабар берди.

Ҳалок бўлганлар орасида икки аёл ва бир эркак киши борлиги айтилмоқда.

Бунга қадар Россия ФВВнинг минтақа бўйича бошқармаси вакиллари ўн нафар ходимни қутқариб олган. Интернетда фавқулодда ҳодиса юз берган жойдан олинган илк кадрлар пайдо бўлди.

Роликларнинг бирида бинонинг биринчи қаватидаги хона ёнаётганини кўриш мумкин. Кучли ёнғин фонида ўт ўчирувчилар турибди, улар оловни йўқ қилиш ҳаракатида.

Россия ОАВнинг хабар беришича, ўн киши жуда катта қийинчилик билан хавфсиз жойга олиб ўтилган. Ёнғин пайтида иккинчи қаватда бўлган инсонлар деразалардаги панжаралар туфайли асирлар аҳволига тушиб қолган. Уларни қутқаришда воқеага гувоҳ бўлган инсонлар кўмак берди, улар ташқаридан металл панжараларни синдиришди ҳамда жабрланганларни чиқариб олишди. Бироқ уч киши – эркак ва икки аёлни қутқаришнинг имкони бўлмаган. Дастлабки маълумотларга кўра, уларнинг бари – дўкон ходимлари, ўзбекистонлик ишчилар.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Москва областида ёнғин, ўзбекистонлик ишчилар ҳалок бўлди (видео)