09:40 / 09.12.2017
6 043

Трамп Россияга қарши янги санкциялар киритилишини маъқуллади

Трамп Россияга қарши янги санкциялар киритилишини маъқуллади
АҚШ президенти Дональд Трамп гўёки Россия ўрта ва яқин масофаларга мўлжалланган ракеталарни йўқ қилиш келишувини бузгани учун унга қарши янги санкциялар киритилишини маъқуллади. Бу ҳақда Politico нашрига таяниб Кун.уз хабар берди.

“АҚШ маъмурияти совуқ уруш замонларидаги ядровий қуроллар бўйича келишувга риоя қилишга мажбур қилиш умидида, тақиқланган қанотли ракета учун Россияга қарши янги санкциялар қўллайди”, деб айтган америкалик мансабдор шахс.

Маълум қилинишича, АҚШ молия вазирлиги келишувда тақиқланган янги қуролни ишлаб чиқишда ёрдам берган Россия компанияларини жазолайди.

АҚШ ҳукумати Россияни “Искандер-М” ракетасини учиргандан кейин келишувни бузишда айблай бошлаган. Россия Федерация кенгашининг мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси бошлиғи Виктор Бондарев ушбу ракета “ички фойдаланиш учун” мўлжалланганини, чунки унинг учиш узоқлиги 400 км дан ошмаслигини маълум қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп Россияга қарши янги санкциялар киритилишини маъқуллади