11:40 / 09.12.2017
5 201

Мексикада 2 сутка давомида 7 киши қотиллик қурбонига айланди

Мексикада 2 сутка давомида 7 киши қотиллик қурбонига айланди
Хабар берилишича, икки кун давомида Мексика пойтахтида бирданига 7 киши қотиллик қурбонига айланган. Уларнинг бир нечтаси ёндириб юборилган, бир нечтаси ўғирлик оқибатида ўлдирилганлардир.

Қурбонларнинг бири жасадидан “Union de Tepito” жиноий гуруҳи номи ёзилган карта чиққан. Яна иккита жасад кўчадаги мотоцикл ёнидан топилган бўлса, Мехико аэропорти йўлидан такси ҳайдовчиси ва учта йўловчи жасади ҳақида хабар берилган.

Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойи охирида Веракус штатида 2 сутка давомида 23 нафар одам ўлдирилган эди. Ижтимоий хавфсизлик миллий тизими хабарларига кўра, йил бошидан бугунги кунга қадар 24 мингга яқин мексикаликлар жиноят қурбонларига айланишган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Мексикада 2 сутка давомида 7 киши қотиллик қурбонига айланди