19:07 / 10.12.2017
9 031

Мисрдан 3,5 минг йиллик тарихга эга иккита қадимий сағана топилди

Мисрдан 3,5 минг йиллик тарихга эга иккита қадимий сағана топилди
Миср ҳокимияти 3,5 минг йиллик тарихга эса иккита қадимий сағана топилгани ҳақида маълум қилди. Деворий ёзувларга кўра, улар XVIII сулола, яъни Аменхотеп II ва Тутмос IV ҳукмронлиги ўртасидаги даврга (эрамиздан аввалги 1428 — 1388 йиллар) га тегишлидир.

Ушбу сулола Янги подшолик даврида ҳукмронлик қилган бўлиб, бу пайтда Миср ўзининг куч-қудрат чўққисига эришган ва гуллаб-яшнаган. Бугунги кундаги Луксор ерларида эса ўша даврлардаги Миср пойтахти Фива жойлашган. Сағаналарнинг биридаги шифт юзасига фиръавн Тутмоса I номи ўйиб ёзилган.

Хабарда келтирилишича, сағаналарнинг биринчиси тош деворлардан иборат бўлиб, 6 метрли йўлак бўйлаб, 4 та дафн хонасига кирилади. У ердан эса ёғоч тобут парчалари ва деворий ёзув ҳамда суратлар топилган.

Иккинчи сағанада 5 кириш йўли бор ва улар тўртбурчак шаклдаги залга олиб боради. Унинг икки томонида эса дафн хоналари жойлашган.

Археологлар сағаналарнинг биридан мўмиёланган жасад топишга ҳам муваффақ бўлдилар.

Таҳминларга кўра, бу сарой амалдорларидан бирининг жасади бўлиши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Мисрдан 3,5 минг йиллик тарихга эга иккита қадимий сағана топилди