23:00 / 10.12.2017
5 347

Калифорнияда самолёт маҳаллий аҳоли вакиллари яшайдиган уйга келиб урилди

Калифорнияда самолёт маҳаллий аҳоли вакиллари яшайдиган уйга келиб урилди
Американинг Калифорния штатида бир моторли "Бичкрафт-Бонанза” самолёти Сан-Диегодаги уйларнинг бирига келиб урилди.

Хабарда айтилишича, ҳалокат натижасида икки киши вафот этган, яна икки киши жароҳатланган. Шунингдек, самолёт бортида бор-йўғи 4 киши бўлгани аниқланган.

Самолёт “Монтгомери Филд” аэропортидан чиқиб кетгач, учувчи двигатель ишламай қолаётгани ҳақида хабар етказган ва орқага қайтишга уринган. Учувчи самолётни ерга юқори даражадаги тезлик билан қўндиришга эришган бўлса-да, ҳалокатдан қочиб қутула олмаган ва самолёт билан қаршисидаги уйга урилиб кирган.

Ҳайриятки, ҳалокат пайтида хонадон соҳиблари уйда бўлишмаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Калифорнияда самолёт маҳаллий аҳоли вакиллари яшайдиган уйга келиб урилди