09:54 / 11.12.2017
6 088

Саакашвилининг рафиқаси унинг айни пайтдаги аҳволи ҳақида маълум қилди

Саакашвилининг рафиқаси унинг айни пайтдаги аҳволи ҳақида маълум қилди
Аввал хабар берганимиздек, Одесса собиқ губернатори Михаил Саакашвили айни пайтда казармада сақланмоқда ва муддатсиз очлик эълон қилган. Сиёсатчининг рафиқаси Сандро Руловс эса унинг хозирги аҳволи ҳақида маълум қилди.

Хабарда айтилишича, Саакашвили очликни давом эттирмоқда, аммо ўзини яхши ва тетик ҳис қилаяпти. Руловсга бу ҳақида сиёсатчи адвокатлари хабар берган. Шунингдек, у Киев ҳокимияти сиёсатчини Грузияга экстрадиция қилиш ниятида эканлигини ҳам таҳмин қилмоқда.

“Украина суди адолатсиз ва унга Украина ҳокимияти буйруғи етказилган... Балки уй қамоғи ҳақида қарор қабул қилишар, аммо буларнинг барчаси вақтдан ютиш ва Грузия судининг Мишага тегишли ҳукмини кутиш учун амалга ошириляпти” дейди Руловс.

Эслатиб ўтамиз, Михаил Саакашвили жиноий ташкилот аъзоларига ҳайрихоҳликда айбланмоқда.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Саакашвилининг рафиқаси унинг айни пайтдаги аҳволи ҳақида маълум қилди