Россия президенти Владимир Путин Хмеймимдаги ҳарбий базага ташриф буюриб, қўшин Сурияни тарк этишга тайёргарлик кўрилиши масаласида зарур топшириқларни берди. Россия раҳбарини Сурия президенти Башар Асад, Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу ҳамда бу мамлакат қўшинлари қўмондони Сергей Суровикинлар қарши олишди.
— Мудофаа вазири, Бош штаб раҳбари Россия қўшинларини Суриядан олиб чиқиб кетишга тайёргарлик кўрсин, — деди Путин. — Биз Сурияни террорчи каллакесарлардан озод этиш йўлидаги вазифамизни аъло даражада адо этдик…
Россия раҳбари яна шуни алоҳида таъкидлаб ўтдики, Сурияда ҳарбийларнинг кичик бир қисми қолдирилади. Улар бу мамлакат хавфсизлигини таъминлашда давом этади.
— Биламиз, Суриядаги жангларда, — дея сўзини давом эттирди Путин. — Озми-кўпми йўқотишларга юз тутдик. Ҳарбийларимизнинг айримлари жангларда ҳалок бўлди. Лекин биз яраланганлар, ҳалок бўлганларни ҳеч қачон унутмаймиз ва уларнинг яқинларини эътибордан четда қолдирмаймиз. Сурияда террорчи каллакесарларга қарши жангларда ҳалок бўлган ҳарбийларимиз худди сизлар каби қаҳрамонлардир. Барча ҳарбийларимизни ғалаба билан чин дилдан қутлайман! «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?