08:00 / 12.12.2017
6 686

Санкциялар туфайли Шимолий Кореяда озиқ-овқат маҳсулотлари нархи 160 фоизга кўтарилиб кетди

Санкциялар туфайли Шимолий Кореяда озиқ-овқат маҳсулотлари нархи 160 фоизга кўтарилиб кетди
Шу ҳақда Бирлашган миллатлар ташкилоти бош котибининг сиёсий масалалар бўйича ёрдамчиси Мирослав Енчи расман маълум қилди. Унинг айтишича, Халқаро санкциялар кучга киргач, озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ҳақиқатан 160 фоизга кўтарилган. Бу мамлакатда божхонадан ўтиш, транспорт воситаларидан фойдаланиш, банк тизимида операциялар юритиш жиддий муаммога айланган. Сармоядорлар бирма-бир Шимолий Кореяни тарк этишга киришди.

Енчи таъкидлаб ўтдики, санкциялар Ким Чен Ин ҳукуматининг ядро қуроллари синовларини кетма-кет ташкил этиши, бу ҳаракат билан Америка ҳамда иттифоқдошлари тинчлигига раҳна солиши натижасида эълон қилинган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Санкциялар туфайли Шимолий Кореяда озиқ-овқат маҳсулотлари нархи 160 фоизга кўтарилиб кетди