Айни вақтда Халқаро коинот станциясида бўлган италиялик фазогир Паоло Несполи Италиянинг Губбио коммунасида ўрнатилган, сайёрамиздаги энг катта янги йил арчасидаги чироқларни коинотдан туриб ёқди. Бу ҳақда NASA ахборот агентлигига асосланиб kun.uz хабар бермоқда.
Гап Инжино тоғи ёнбағрида ҳосил қилинадиган янги йил арчаси ҳақида кетмоқда. Бу арча тоғдаги дарахтларга ўрнатилган чироқлар ёрдамида ҳосил қилинади. Фазогир чироқларни ХКС коммуна жойлашган Умбрия вилояти устидан учиб ўтаётганда ёққан.
Бу антиқа янги йил арчасининг узунлиги 650 метрни, асосидаги эни эса 350 метрни ташкил қилади. У 3 мингта турфа рангдаги чироқлар ва 8,5 км лик кабель ёрдамида ҳосил қилинади. Арча 50 км узоқликдан кўриниб туради.
Маҳаллий аҳоли бу арчани илк бор 1981 йилда ўрнатган. Шундан бери тоғ ёнбағридаги дарахтларни янги йил арчаси кўринишида безаш анъанага кирган. Бу антиқа арча 1991 йилда “дунёдаги энг катта янги йил арчаси” сифатида Гиннесс рекордлар китобига киритилган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди