Тожикистонда зилзила оқибатида 20та уй зарарланди

  • Дунё
  • 27-10-2015, 15:59
  • 4 323
  • Тожикистонда зилзила оқибатида 20та уй зарарланди

    Эпицентри Афғонистонда бўлган кучли зилзиланинг Тожикистонга таъсири оқибатида Тоғли Бадахшон мухтор вилоятида жойлашган бир қанча қишлоқларга зарар келди. Бу ҳақда ТАСС агентлиги'га асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.

    Фавқулодда вазиятлар бўйича республика қўмитаси келтирган маълумотларга қараганда, Ишкошим, Роштқала, Мурғоб ва бошқа қишлоқлардаги жами 20та уйга шикаст етган. Бу қишлоқлар Афғонистоннинг зилзила эпицентри жойлашган ҳудудига ёндошдир.

    Жабрланганлар ҳақида хабар бермади. Эслатиб ўтамиз, кеча содир бўлган зилзила эпицентрида 7.5 балли силкинишлар кузатилди.

    Яндекс.Метрика