17:30 / 19.12.2017
9 077

Эр-хотин ўқитувчилар ўз ўқувчиларига гиёҳванд моддалар сотишган...

Эр-хотин ўқитувчилар ўз ўқувчиларига гиёҳванд моддалар сотишган...
Барча ота-она ўз фарзандларининг тарбиясида ўқитувчиларнинг ўрни беқиёслигини тушунади. Лекин, ўқитувчи ўз ўқувчисига гиёҳванд модда сотса, ота-она нима қилиши керак?

Украинанинг Львов вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ўз ўқувчиларига гиёҳванд моддаларни сотаётган эр-хотин ўқитувчиларни қўлга олишган.

Бу педагоглардан бири ҳаёт хавфсизлиги ва тарих фанидан, иккинчиси эса, инглиз тилидан дарс берган. Улар психотроп ва гиёҳванд моддаларни Европа иттифоқи давлатларидан олишган. “Ўқитувчилар жуфтлиги”дан мусодара қилинган гиёҳванд моддаларнинг умумий қиймати, салкам 9 минг АҚШ долларига баҳоланган.

Бу жуфтликдан мусодара қилинган моддалар орасида амфетамин, метамфетамин тайёрлаш учун фойдаланиладиган аралашмалар бўлган.

Энди, эр-хотин оғуфурушларни 12 йиллик қамоқ жазоси кутмоқда.

Манба: Qalampir.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эр-хотин ўқитувчилар ўз ўқувчиларига гиёҳванд моддалар сотишган...