21:33 / 22.12.2017
5 074

Эркак рафиқасининг ажрим талаби сабаб уни пичоқлаб ташлади

Эркак рафиқасининг ажрим талаби сабаб уни пичоқлаб ташлади
Бирмингемлик 30 ёшли Жеймс Барнс ўз рафиқасини шифохонадаги тунги навбатчиликдан сўнг уҳлаётган пайтида пичоқлаб ташлади ва ота-онасининг уйига бориб, ўзининг ҳам жонига қасд қилди.

Жеймс ва Эми уч йил аввал турмуш қуришган, ҳашаматли уйда истиқомат қилиб, ажойиб жойларда ишлашган. Бир қарашда уларнинг муносабатлари ҳавас қилгудек эди. Аммо марҳума жасади ёнидан кичик кўк рангли дафтарча топилган ва унда жуфтликнинг бирга ўтказган йиллари фақатгина жанжалдан иборат бўлгани айтилган.

Хабарда айтилишича, улар оилавий маслаҳатчилари ёнига боришган, аммо натижа бўлмагач, Эми ажрашишни талаб қила бошлаган. Эркак ўз ҳаётини рафиқасисиз тасаввур қила олмагани сабаб қотилликка қўл урган.

Эркак аёлини ўлдиришдан бир неча соат аввал ижтимоий тармоқдаги саҳифасининг асосий сурати ўрнига тўй кунидан олинган тасвирни жойлаштириб қўйган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эркак рафиқасининг ажрим талаби сабаб уни пичоқлаб ташлади