05:21 / 23.12.2017
5 385

Трамп солиқ ислоҳоти ҳақидаги қонун лойиҳасини имзолади

Трамп солиқ ислоҳоти ҳақидаги қонун лойиҳасини имзолади
АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШ солиқ ислоҳоти ҳақидаги қонунни имзолади. Бу ҳақда «Reuters» ахборот агентлигига таяниб Кун.уз хабар берди.

Солиқ ислоҳоти Трамп сайловолди ваъдаларидан бири бўлган. Қонун турли тоифадаги солиқ тўловчилар, биринчи навбатда, бизнес, корпорация ва корхоналардан ундириладиган солиқни камайтиришни кўзда тутади.

Жумладан, қонунга кўра, юридик шахслардан олинадиган даромад солиғи 35 фоиздан 21 фоизгача камайтирилади. Шунингдек, юридик шахсларнинг хориждаги фаолиятидан мамлакатга қайтариладиган воситаларга олинадиган солиқ ҳам камайтирилади: нақд маблағлар учун 15,5 фоизгача, нақдсиз маблағлар учун 8 фоизгача.

Қонунга кўра, солиқ шкаласи киритилади: 10, 12, 22, 24, 32, 35 ва 37 фоиз. Энг қуйи ставка йилига 9525 доллардан кам даромад олувчи шахс ёки йилига 19050 долларгача пул топувчи оилалар учун амал қилади. Агар солиқ тўловчи йилига 82,5 минг доллардан 157,5 минг долларгача даромад олса, у давлатга 24 фоиз солиқ тўлашига тўғри келади. Энг юқори ставка йилига 500 минг доллардан кўпроқ маблағ топувчиларга қўлланади.

Бу қонунга кўра аввал президент Барак Обама вақтида киритилган, ўзини тиббий суғурта билан мустақил таъминлашдан бош тортадиган фуқароларга қўлланадиган мажбурий жарима ҳақидаги қоида бекор қилинади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп солиқ ислоҳоти ҳақидаги қонун лойиҳасини имзолади