18:05 / 24.12.2017
15 730

Оламдан ўтган 2 яшар болакай кутилмаганда ўрнидан турди-ю, сув беришларини сўради…

Оламдан ўтган 2 яшар болакай кутилмаганда ўрнидан турди-ю, сув беришларини сўради…
Бразилияда кутилмаган ва фавқулодда ҳодиса юз берди. Икки яшар Кельвин Сантос исмли болакай пневмония туфайли оламдан ўтганди. Касалхонадагилар жасадни дафн этишлари учун ота-онасининг қўлига топширди. Тез фурсатда уйидагилар дафн маросимига тайёрланиб ҳам улгуришди.

Болакайнинг дафн этилишига бир соатгина вақт қолган, у очиқ тобутда ётарди. У билан қариндошлар, ота-онаси видолашиш учун киришганда, Кельвин кутилмаганда ўрнидан туриб ўтирди ва сув беришларини сўради. Шубҳасиз, яқинлари шок ҳолатига тушиб қолишди. Бақир-чақирлар бошланди. Ота-онаси қувончдан ёрилай деб жасадга ёпишди. Афсуски, сувни ичиб бўлгач, болакай қайтадан тобутга ётди-ю, энди росмана оламдан ўтди.

«Чиқмаган жондан умид», деганларидек, яқинлари Кельвинни қайтадан касалхонага олиб боришди. Мутахассислар текшириб кўриб бола оламдан ўтганини айтишди. Барибир ота-онаси умидвор эди. Бир неча соат кутишди. Бола уйғониб қолишидан умид қилишди. Йўқ, Кельвин қайта уйғонмади. Шундан кейин тобутни қабристонга олиб кетишга мажбур бўлишди.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Оламдан ўтган 2 яшар болакай кутилмаганда ўрнидан турди-ю, сув беришларини сўради…