07:25 / 26.12.2017
4 146

ЮНИСЕФга янги раҳбар тайинланди

ЮНИСЕФга янги раҳбар тайинланди
БМТ бош котиби Антониу Гутерреш Генриетта Форни БМТ болалар жамғармасининг (ЮНИСЕФ) янги ижрочи директори этиб тайинлади. Фор бу лавозимда ташкилотни 2010 йилдан бошқариб келган Энтони Лейк ўрнини эгаллайди, деб ёзди Кун.уз нашри.

Маълум қилинишича, Фор 40 йиллик иш тажрибасига эга ва АҚШнинг халқаро тараққиёт агентлигига раҳбарлик қилган илк аёл ҳисобланади.

“Фор АҚШ давлат департаментининг турли бўлинмаларида лавозимлар эгаллаган, АҚШ зарбхонасига раҳбарлик қилган ҳамда Стратегик ва халқаро тадқиқотлар маркази билан ҳамкорлик қилган. Бундан аввал Фор Holsman International инвестицион компанияси бош директори бўлиб ишлаган. Бундан ташқари, у дунё болаларининг тараққиёти ва фаровонлиги соҳасида ишловчи тижорат ва нотижорат ташкилотларининг раиси бўлган”, деб таърифланган Фор.

Генриетта Фор янги мажбуриятларини 2018 йил 1 январдан бошлаб бажаришга киришади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » ЮНИСЕФга янги раҳбар тайинланди